Статья:

ЎРТА ОСИЁНИНГ АНЪАНАВИЙ ОВЧИЛИК ТАРИХИ (ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ШАҲРИСАБЗ ҲУДУДИ МИСОЛИДА)

Журнал: Научный журнал «Студенческий форум» выпуск №20(199)

Рубрика: История и археология

Выходные данные
Турдиев С.И. ЎРТА ОСИЁНИНГ АНЪАНАВИЙ ОВЧИЛИК ТАРИХИ (ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ШАҲРИСАБЗ ҲУДУДИ МИСОЛИДА) // Студенческий форум: электрон. научн. журн. 2022. № 20(199). URL: https://nauchforum.ru/journal/stud/199/113107 (дата обращения: 26.11.2024).
Журнал опубликован
Мне нравится
на печатьскачать .pdfподелиться

ЎРТА ОСИЁНИНГ АНЪАНАВИЙ ОВЧИЛИК ТАРИХИ (ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ШАҲРИСАБЗ ҲУДУДИ МИСОЛИДА)

Турдиев Самандар Искандарович
Археология бакалавриат таълим йўналиши талабаси Ўзбекистон Миллий Университети Археология кафедраси Ўзбекистон, Тошкент шаҳри
Шоназаров Шухрат Бўриевич
научный руководитель, илмий раҳбар, Археология кафедраси катта ўқитувчиси, Ўбекистон Миллий Университети Ўзбекистон, Тошкент шаҳри

 

HISTORY OF TRADITIONAL HUNTING IN CENTRAL ASIA

(On the example of Shahrisabz region of Kashkadarya region)

 

Samandar Turdiev

Department of Archeology, National University of Uzbekistan Undergraduate student of Archeology, Uzbekistan, Tashkent

Shukhrat Shonazarov

scientific supervisor, National University of Uzbekistan Senior Lecturer of the Department of Archeology, Uzbekistan, Tashkent

 

Аннотация.  Ушбу мақола учун ёзилган материаллар мақола муаллифининг 2021 йилда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Мираки шаҳарчасида яшайдиган овчиларни анъанавий ов машғулотини шахсий кузатувлар асосида овчилик тарихи ва хўжалигининг тарихан ва анъанавий боғлаш асосида дала материаллари сифатида ёритилади.

Abstract. The materials written for this article cover the traditional hunting training of hunters living in Miraki town of Shahrisabz district of Kashkadarya region in 2021 on the basis of personal observations of hunting history and field materials on the basis of historical and traditional linking of farms.

 

Калит сўзлар: овчилик, инсон эволюцияси, палеолит, петроглиф, Ўзбекистон,Тешиктош ғори, Шаҳрисабз, экология, табиий муҳит, муҳофаза.

Keywords: hunting, human evolution, Paleolithic, petroglyphs, Uzbekistan, Teshiktash cave, Shahrisabz, ecology, natural environment, conservation.

      

Бизга маълумки, инсоният пайдо бўлибдики, атроф-муҳитни ўрганиш ва табиат инъом қилган нарсаларни истеъмол қилиш жараёнини бошдан кечиради. Овчилик, термачилик билан бир қаторда, инсониятнинг энг қадимий касбларидан бири бўлган. Айнан овчилик инсон эволюциясининг қийин йўлини босиб ўтишга имкон беради [1, с. 28], бу биринчи навбатда Homo sapiens турларининг пайдо бўлишига олиб келди [2, с. 35]. Сўнгги ўн йилликларда кўплаб тадқиқотчилар, этнографлар, археологлар ва антропологлар меҳнатнинг турли шаклларидан келиб чиққан ҳолда, йирик ҳайвонларни овлаш инсоннинг ҳукмрон биологик тур сифатида ривожланишида ҳал қилувчи омил бўлган ва унинг маданиятига чуқур таъсир кўрсатган деган фикрни билдиришади.

Дастлабки илк палеолит давриданоқ овчилик хўжалиги вужудга келанлигини кўришимиз мумкин. А.А. Чубурнинг сўзларига кўра, палеолит даврида овчилик, иқтисодий фаолиятнинг асосий турларидан бири сифатида, инсон ҳаётида етакчи рол ўйнаган [3, с. 105-115]. Қадимги фаунанинг бойлиги ва хилма-хиллиги одамларнинг овчилик фаолиятини сезиларли даражада осонлаштирган. Маълумки, турли судралиб юрувчилар, кичик ва ҳатто йирик сут эмизувчилар ов объекти бўлган. Илк палеолит даврида одамлар йирик турдаги ҳайвонларни жамоа бўлиб овлай бошлайдилар [4, с. 43]. Йирик ҳайвонларни жамоавий овлаш бундан 30-40 минг йил аввал бошланган. Тахминан бир ярим миллион йил давомида овчилик инсоннинг ёрдамчи машғулотига айланган [5, с. 60]. Бунда асосан овлаш структураси қуйидагича бўлган, йирик турдаги ҳайвонларни  баландликларга қувиб бориб қулатишган ва жарларга қамаш натижасида ўткир тиғли тош пичоқлар ва учига ўткир тош боғланган найзалар билан нобуд қилишган ёки жарга қамалган ҳайвонларни устидан катта тошларни юмалатиш натижасида овлашган [6, с. 21]. Жамоавий ов эндиликда ибтидоий одамлар орасида алоҳида ижтимоий ташкилотнинг ривожланишига ҳисса қўшди: эркак - овчи ва аёл - озиқ-овқат йиғувчи ўртасидаги меҳнат тақсимотига бўлинади [1, с. 28]. Илк палеолит даври одамлари жисмоний ва ақлий жиҳатдан ҳозирги қиёфадаги одамлардан анча фарқ қилганлар. Уларнинг маконлари  тоғ олди булоқ ва дарё бўйларида жойлашган. Одамлар асосан термачилик ва овчилик билан шуғулланганлар. Вақт ўтиши натижасида одамларнинг антропологик қиёфаси ҳам ўзгара бошлайди, яъни ўрта палеолит даврига келганда ҳозирги қиёфадаги Неандертал типидаги одам шаклланади [7, cyberlenmka.ru/article/n/k-voprosu-ob-ohote-na-krupnyh-zhivotnyh-v-srednem-paleolite].

Ўзбекистоннинг энг қадимги овчилик тарихи билан боғлиқ ёдгорликлари  кўпинча унинг тоғли ҳудудларидаги кўплаб қоятошларга туширилган суратларида (петроглифлар) да учрайди. Ўзбекистон ҳудудлари қоятош суратларига бой ва улар мазмуни жиҳатидан турли-тумандир. Ҳозирда юртимизнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларидан 150 дан зиёд қоятош санъатига оид ёдгорликлар топиб ўрганилган. Уларнинг санаси мезолит давридан ўрта асрларгача бўлган даврларга оид. Ўзбекистоннинг петроглифлари (қоятош суратлари) асосан унинг Шимоли-Шарқий (Тошкент воҳаси, Жиззах тумани ва Фарғона водийсининг ғарбий қисми), Марказий ҳамда Шимоли-Шарқий  (Марказий Қизилқум) қисмларида тўпланган [8, с. 201].

Ўрта Осиё ҳудудида ҳам неандертал вакилларининг тана суяклари ва бош суяги қолдиқлари Бойсун тоғида жойлашган Тешиктош ғоридан ҳам топилган. Ўрта палеолит даврида ов хўжалиги учун қулай бўлган найзасимон ўткир учли пайконлар ҳар хил тудаги ўткир тош қуроллар, қирғичлар, кескичлар вужудга келади. Бу даврда тоғлар ёввойи ҳайвонларга бой бўлган, одамлар асосан овчилик билан тирикчилик ўтказганлар. Тешиктош ғорини қазиш натижасида маьлум бўлдики, ундаги кишиларнинг асосий ва муҳим касби кийик, архар, тоғ эчкиси ва бошқа ҳайвонларни овлаш бўлган [9, 10-11 бетлар]. Сурхондарёдаги яна бир қадимий макон Мачай ғори мезолит, яъни ўрта тош даврининг йирик ёдгорлиги бўлиб, ўрта тош даврининг мил. авв. VII-VI минг йилликларига оид. Ғорда яшаган ибтидоий одамлар, асосан, ўзлаштирувчи хўжаликнинг овчилик ва термачилик машғулотлари билан шуғулланганлар.

Шундай манзилгоҳлардан яна бири Зараутсой бўлиб, у Ўзбекистон ҳудудининг Ҳисор тоғ тизмасининг жануби-ғарбидаги Кўҳитанг тоғининг ён бағрида жойлашган дарадаги унғир ва камар тошларига ишланган ибтидоий санъатнинг нодир намуналари бўлмиш маданият масканидир. Зараутсой расмларида одамларнинг итлар ёрдами­да ёввойи буқаларни ов қилиш манзараси тасвирланган. Ҳайвонлар (ёввойи буқа, ит, тулки, ёввойи чўчқа, бурама шоҳли эчки, жайрон, тоғ эчкиси, ҳашарот ва б.), турли буюмлар (ўқ-ёй, найза, ўроқсимон қуроллар), ниқобланган одамлар ўзига хос тарзда ҳаётий қилиб ишлан­ган [10, с. 15-16]. Расмлар учта композицияда чизилган бўлиб, учаласида ҳам ов манзараси тасвирланган. Шимолий композицияда ёввойи буқани 24 нафар овчилар ўраб турганлиги тасвирланган. Расмлар чизма тарзда контур ва соя услубида қизил ангоб охра билан чизилган [11, с. 60-82].

Шундай қилиб, сўнгги палеолит даврига келиб  замонавий қиёфадаги одамнинг вужудга келиши билан йирик ҳайвонларни ов қилиш жараёни анча ривож топади. Бу даврда одамлар ғорлардан ташқари ертула ва чайласимон уйларга ҳам яшаганлар. Мезолит - ўрта тош даврида музликларнинг чекиниши натижасида иқлим ўзгариб, фауна ва флора ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси ривожланишига таъсир қилади. Овчилик хўжалигида ҳам сезиларли ўзгаришлар бўлади, яъни йирик турдаги ҳайвонлар ўрнини майда туёқли чопқир ҳайвонлар ва қушлар эгаллай бошлайди. Натижада одамлар ўз эҳтиёж ва мажбурятларидан келиб чиққан ҳолда бир катта ихтирони кашф этадилар. Бу ўқ-ёйнинг кашф этилиши эди. Бу даврда овчиликда ташқари балиқчилик ҳам ривожланган. Ёввойи ҳайвонларни  хонакилаштириш натижасида чорвачиликка асос солинган. Дастлаб, ит қўлга ўргатилган. Бу даврга келиб туқувчилик соҳаси ҳам вужудга келганлигини кўрамиз. Демак, бу даврда овчилик соҳаси ривожланган чунки овланган ҳайвонларнинг териларидан уст кийим тикиш бошланган. Бу ўз навбатида инсонлар онгининг ривожланаётганини кўришимиз мумкин [12, с. 7-8 бетлар].

Шаҳрисабз тумани ҳудудида қадимдан овчилик хўжалиги ривожланган бўлиб, аҳолининг асосий хўжаликларидан бири бўлган. Шаҳрисабз туман ҳудудида жойлашган Мироқи, Ҳисорак, Нондик, Сарчашма, Чунгурак, Кўл номли қишлоқларида ҳозирги кунда ҳам овчилик хўжалигининг турли соҳалари билан шуғулланадиган овчилар бор. Мироқи ҳудудидаги овчилар асосан каклик овчиларидир. Какликлар асосан тухум қўйиш орқали кўпаяди. Каклик овчилари билан овга чиққанимизда турли хил овчиликнинг сир-асрорлари ва ҳолатларига дуч келдик. Биз овга йўл олдик ва йўлда Саидқул ака ов қилиш учун ҳам овчиликка рухсат берувчи ҳужжатлар ҳақида гапириб қолдилар. Қизиқиб сўраганимизда қуйидаги ҳужжатлар керак бўлар экан;

1. Овчилик гувоҳномаси, муомила лаёқатли, 18 ёшга тўлган овчилик бўйича синов имтиҳонини топширган жисмоний шахсларга овчилик жамоат бирлашмалари томонидан бериларкан.

2. Ёввойи ҳайвонларни овлашга доир рухсатнома, у экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органлари томонидан ёввойи ҳайвонларни тутишга доир тасдиқланган квоталарга мувофиқ рухсатнома берилганлиги учун тўлов киритилганидан кейин берилар экан.

3. Овчилик йўлланмаси ёввойи ҳайвонларни тутишга доир олинган квоталар асосида берилади ва унинг эгасига мавсумий ёки бир марталик овни амалга ошириш ҳуқуқини тақдим этаркан.

Бундан ташқари овланадиган ҳайвонларни турларига қараб маълум муддат ичида овланишини билиб олдик. Овчиларнинг айтишича какликлар жуда  сезгир қушлар сирасига кирар экан, чунки бир марта ўқ овозини эшитган какликлар қайтиб ўша ҳудудга келмас экан. Какликларни овлаш жараёнида жуда кўп кутишга тўғри келар экан. Какликларни тўда бўлиб юриши овчиларга қўл келаркан. Какликлар ҳам ўзига қараб - кичик ва каттасига бўлинар экан. Кичиклари “жир каклик”  дейилар экан. Овчиларнинг айтишича какликлар ов мавсумига қараб 15 октябрдан 19 февралгача овланади. Какликларни милтиқ билан овлашдан ташқари “Пута чақириш” усули билан ҳам овланади. Бу халқ тилида сиртмоқ ёрдамида овлаш деб ҳам аталаркан. Бунда тоғнинг каклик  кўп йиғиладиган жой танланиб ва текисроқ қисми кейин асосан  тўрт бурчак ёки айлана  шаклда ёки жойга мослаштирган ҳолда сиртмоқлар тортиб чиқилади ва ўртасига яхши сайрайдиган каклик қафасга солиб қўйилади ва каклик сайраганда ўша ҳудудга яшайдиган какликлар йиғилиб келишади сиртмоқларга ўзини урганда сиртмоқлар тортилади. Какликларни овлашни яна бир усули ҳақида маълумот олдик. Бу усул “Дарак қўйиш усули” деб номланади. Бу усул ёрдамида орқали какликлар тирик овланади. Бунда булоқ бўйларида, қишда қор кўп пайтларда унгурларнинг текисроқ жойларида ер қазилиб устига ёғоч ва тунукадан ясалган “Дарак” қўйилар экан. Какликлар сув ичгани келганда даракларга тушиб қолади. Шу ўринда какликларнинг сезгирлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтмоқчиман, каклик полапонлари тухумда очиб чиққанда 2-3 кундан кейин юришни бошлайди маълум вақт ўтгандан кейин она каклик болаларини орқасидан эргаштириб юраркан агар хавф сезиб қолса она каклик ўзини “касалликка” солиб учолмаётгандай юриб овоз чиқариб қочаркан,  овчи она каклик билан овора болиб қолганда  каклик полапонлари яширинишга улгурар экан. Овчилик соҳаси қизиқарли касб бўлиши билан бир қаторда даромадли ҳам экан. Овчи хўжаликлари ўз эҳтиёжидан ортган какликларни сотишар экан. Бизга тарихдан маълумки овчилик натижасида ишлаб чиқариш ҳам вужудга келган. Масалан, мезолит даврига келиб тўқувчилик вужудга келади. Тўқувчилик хом-ашёлари айнан овланган ҳайвонлардан олинган.

Ҳисорак қишлоғида каклик овчилигидан ташқари овчилар тоғ эчкиси, кийик, балиқ кабиларни овлашар экан. Тоғ эчкиси ва кийикларни овлашни ҳам турли хил сир – синоатлари бор экан. Бунда тоғ  эчкиларини овлашда овчилар қуйдагича усулдан фойдаланишар экан. Масалан, тоғ эчкиси галаси сув ичиш учун бораётганда галани олди қисмига ҳавога бир марта ўқ узилар экан. Ҳуркиб қолган гала орқага бирдан қайтиш натижасида шошиб қоларкан натижада овчилар бундан фойдаланишаркан. Бу усул айниқса гала чопиб кетаётганда қўл келаркан. Овчилар айтишича бу ҳайвонларни ҳам маълум вақт давомида овлашга рухсат бор экан, яъни 15 – сентабрдан 30 – декабрга қадар овлаш мумкин экан. Юқорида тилга олинган қишлоқларнинг овчи хўжаликларида ўзига хос хусусиятни кузатамиз. Ҳар бир овчи хўжалиги маълум бир ов турига ихтисослашар экан, яъни тулки овчиси какликни овламас экан.

Кўл қишлоғида овчилик соҳаси ҳақида ҳам тўхталмоқчимиз, бу ҳудуднинг овчилари асосан тоғ такаси ва суғурни овлашади. Суғур эса ёғи ва юнги учун овланади. Овчилар учун суғурни овлаш жуда қийин кечади. Ҳозирги кунда суғур табиатда кам учрайдиган ҳайвон ҳисобланади. Ўзбекистонда ов қилинадиган ҳайвонларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган. Умуман, ов қилинадиган барча турдаги ҳайвонларни кўпайиш даврида овлашга рухсат берилмайди. Табиатнинг бир бўлаги бўлган ҳайвонларни камайиб кетишини ва умуман йўқолиб кетишини олдини олиш мақсадида, “Ов қилиш ва Овчилик хўжалиги тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 19 майда қабул қилинган Қонуни қабул қилинган. Ушбу қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 8 июль куни тасдиқланган. “Ов қилиш ва Овчилик хўжалиги тўғрисида” қонун 7 боб 43 моддадан иборат. Бу қонунлар табиат барқарорлигини таъминлаш,  ҳайвонлар муҳофазасини таъминлаш ва гўзал табиат занжирини узмасликка қаратилган қонундир.

Шундай қилиб, овчилар нафақат овчилик билан шуғулланадиган одамлар, балки алоҳида ижтимоий гуруҳ бўлиб, уларнинг асосини инсон фаолиятининг алоҳида тури сифатида ов ташкил этади. Овчилик машғулот сифатида овчиларни мустақил ижтимоий гуруҳ сифатида кўриб чиқишга имкон беради. Овчилар бошқа кўплаб фуқаролардан фарқли равишда табиий муҳитда яшаш кўникмасига, ҳайвонлар ҳаёти ҳақида махсус билимга, табиат ҳодисаларини олдиндан айтиб бериш кўникмаларига, турли ов анжомлари, ов қуролларини ясаш, овчилик иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиши керак. Шунингдек, уларнинг экологик саводхонлиги даражаси қолган аҳолиникидан юқори бўлишади [13, с.175].

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Мосин В. С. Южный Урал в каменном веке / В. С. Мосин // История Южного Урала: в 8 т. Т. 1. Челябинск: Издательский центр ЮУрГУ, 2019. 408 с.
2. Бунак В.В. Род HOMO, его возникновение и последующая эволюци. М. Наука. 1980. 328 с.
3. Чубур А.А. Охота в палеолите: историография и современное состояние источников (по материалам бассейна Десны) / А.А. Чубур // Русский сборник Сер. "Труды Кафедры Отечественной истории древности и средневековья Брянского государственного университета им. академика И.Г.Петровского" Брянск, 2006. С. 105-115.
4. Величенко В.В. Коллективные охоты: прежде всего - техника безопасности // Биосферное хозяйство: теория и практика 2020 № 4 (22). С.43.
5. Винобер А.В. Антропология охоты: конспекты и размышления. Очерк третий // Гуманитарные аспекты охоты и охотничьего хозяйства. № 2 (27). 2020. С.60.
6. Юмов Б.О. Исторический обзор способов охоты бурят // Сибирь: прошлое – настоящее – будущее. Научно-практический журнал. № 2. 2018. С.21.
7. Винобер А.В. Охотники палеолита: новые горизонты старой проблемы // Гуманитарные аспекты охоты и охотничьего хозяйства. № 5 (17). 2019; Крафт И., Шмидт И.В. К вопросу об охоте на крупных животных в среднем палеолите // Вестник Омского университета. Серия «Исторические науки». 2016. №1. URL: https://cyberlenmka.ru/article/n/k-voprosu-ob-ohote-na-krupnyh-zhivotnyh-v-srednem-paleolite (дата обращения: 1.04.2019).
8. Шер Я.А. Петроглифы Средней и Центральной Азии. 1980. 329 с.
9. Турсунов С. Н., Пардаев Т. Р. Сурхондарё тарихи. Т., «Шарқ» 2004. 158 б.
10. Рогинская А.Ю. Зараут-Сай: Записки художника. М.-Л., 1950. 53 с.
11. Формозов А.А. Очерки по первобытному искусству. М. 1969. 253 с.
12. Сагдуллаев А., Аминов Б., Мавлонов У., Норқулов Н. Ўзбекистон тарихи: Давлат ва жамият тараққиёти. 1-қисм. Тошкент. 2000. 140 б.
13. Пушкин А. В., Грецков В. В. Охотники – социальная группа // Гуманитарные аспекты охоты и охотничьего хозяйства. №3. 2017. С.175.